"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛнинг тобора яқинлашиб келаётган баҳорги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Барселона" билан ўйнаймиз, бу эса ўзимизни кўрсатиш учун жуда қулай имкониятдир. Ҳа, рақибимиз буюк жамоа, ғоят тажрибали, уларда жаҳоннинг энг яхши футболчилари ўйнашади... Аммо бизда ҳам кучли ўйинчиларга эга ажойиб таркиб бор.
"Барселона"дан қўрқмайман. Ўз уйимизда уларни ютишимизга умид қиламан", - дейди Пеллегрини.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Барселона" ўйини эртага тунда (19 февралга ўтар кечаси) Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.