«Бавария» билан чемпионлар лигасида ғалаба қозонган мураббий Юпп Хайнкес бу йилги мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган «Зенит» – «Боруссия Д» жуфтлиги ҳақида фикр билдирди.
«Зенит» – жуда яхши жамоа. Жамоа еврокубокларда қатнашиш тежрибасига эга. «Боруссия Д» ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мавсумда уларнинг футболчилари кўп жароҳат олишмоқда ва таркиб тез-тез ўзгариб турибди. Шунинг учун бу жуфтликда «Зенит»нинг имкониятларини юқори баҳолайман»,- дейди мураббий.