«Барселона» бош мураббийи Херардо Мартино «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирар экан, ҳали қувонишга эрта эканини таъкидлади.
«2:0 жуда яхши натижа, лекин биз ҳали баҳснинг ярминигина ўйнадик. Эсингиздан чиқмасин, ўз уйимизда «Валенсия»га енгилаганимизга энди 17 кун бўлди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мағлубиятни унутиб бўлмайди»,- дейди мураббий.