Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФ Президенти Терма жамоалар маркази фаолиятидан норози эканлигини билдирди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлисида Терма жамоалар марказининг фаолиятидан норози эканлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Президенти ҳузуридаги Мураббийлар Кенгашининг навбатдаги мажлисида гапирган ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов икки асосий масалага эътиборни қаратди.

Мираброр Усмонов Федерация таркибида Терма жамоалар марказининг ташкил қилиниши олдинги ташланган қадам бўлганини алоҳида таъкидлаган бўлсада, ташкилотнинг бугунги фаолиятидан қониқмаётганини айтиб ўтди.

«Биз марказ учун у ташкил қилинган кундан буён қанчадан-қанча сарф ҳаражатлар қилдик», - дейди Мираброр Усмонов. «Керакли шароит яратиб берилсин учун марказ раҳбариятининг асослаб берилган таклиф ва мулоҳазаларини қабул қилиб, ташкилот фаолиятини кучайтириш йўлидаги ҳар бир ишини қўллаб-қувватладик. Пулни аямадик. Бугунги кунга келиб эса Терма жамоалар маркази катта ташкилотга айланди. Муболаға бўлмаса, Федерация таркибидаги федерациядан ҳам ишчиси кўп, штат жадвали жуда катта ташкилотга айланди».

Мутахассис ва ишчилари тобора кўпайиб бораётганига қарамай марказ фаолиятининг ўсиши тушиб кетаётганлиги Мираброр Усмонов Мираброр Усмоновнинг айтишига қараганда биргина Терма жамоалар маркази учун 2013 йилда 10 миллиард сўм миқдорида ҳаражат қилинган. Йилдан-йилга бу ҳаражатларнинг ошиб боришига қарамай, марказ фаолиятида ўсиш кузатилмаётгани Мираброр Усмоновни қаттиқ ташвишга солаяпти.

Йил аввалида Ижроия Қўмитаси мажлисида ЎФФнинг 4 йиллик тайёргарлик дастури тасдиқланди. Федерация таркибидаги барча структурага даҳлдор 6 та Ижроқўм Қарори эълон қилинди. Футболни орқага тортаётган иллатлар, муаммо ва камчиликларга қарши курашиш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

«Буларнинг барча фақат бир мақсад йўлида – терма жамоаларни кучайтириш учун қилинаяпти», - дейди ЎФФ Президенти. «Кучли терма жамоа дегани, аввало кучли миллий чемпионат дегани. Бу гапни бир неча ўн йиллардан бери қайтариб келамиз. Лекин, кучли терма жамоа қуриш учун кучли чемпионат ташкил қилиш йўлидан бордикми ҳеч? Тўғри, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг ютуқлари ҳам бўлди, аммо нега биз бу муваффақиятларга алданишимиз керак?»

Бу билан миллий терма жамоа мавзусини очган Мираброр Усмонов, Терма жамоалар маркази футболчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари, руҳшунос билан ишлаш масалалар жуда суст йўлга қўйилганини танқид қилди. Айниқса, миллий терма жамоа футболчиларининг кўзлари ёниб, ватан учун майдонда жон-жаҳди билан ўйнамаслиги юзасидан Марказ директори Асқар Толибжонов, техник директор Рустам Акрамов, шунингдек, бош мураббий Миржалол Қосимовларга мурожаат қилиб бунинг сабабини сўради.

«Футболчиларнинг яхши ўйнаши учун уларга дўқ-пўписа қилиш ёки, кечирасизу, сўкинишдан бошқа йўл қолмадими? Ахир, улар шаклланган, улғайиб бўлган кап-катта одамларку. Балки улар билан бошқача гаплашиш керакдир. Мен бош мураббий эмасман, тўғри, лекин, мана сиз, менинг қаршимдаги мутахассислар айтсин, наҳотки футболчиларни рухлантиришнинг, уларнинг кўнгилларига йўл топишнинг ва фидокорлик билан футбол ўйнатишнинг бошқа иложиси бўлмаса?!», - дея куйиниб гапирди.

Мираброр Усмонов Терма жамоалар марказининг Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси билан биргаликда келишиб ишлаши, ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Усмоновнинг сўзларига кўра, Марказ ва ПФЛ шундай ишлаши керакки, бу ҳамкорликдан ҳам миллий чемпионат ҳам терма жамоалар манфаатдор бўлиши керак.

Мираброр Усмонов, шунингдек, айрим терма жамоа мутасаддиларининг ОАВдаги мантиқсиз интервьюларини ҳам танқид қилди.

«Уммонда ўтказилган 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги омадсиз иштирокидан кейин Терма жамоалар маркази мутасаддиларининг телевидение, радио ва газета орқали берган интервьюларини кўрдим, - деб давом этди Усмонов. «Нима эмиш, мусобақа январда ўтказилганлиги сабабли терма жамоамиз Уммондаги мусобақада мағлубиятга учрабди. Энди айтингчи, Сиз турнирнинг январда ўтказилишини кеча билдингизми? Январдалигини била туриб, нега етарлича тайёргарлик кўрмадингиз? Эртага Осиё Кубоги январда ўтказилса, яна нималар дейсизлар?»

Мираброр Усмонов Терма жамоалар маркази раҳбариятига мағлубият учун кулгили баҳоналар ўйлаб топиш ўрнига ишлашни, масалан, терма жамоа ҳужумчилари нега гол урмаётганлигининг устида ишлаш кераклигини маслаҳат берди.

«Дарвозабонларимиз – бор. Ҳимоячиларимиз ҳам етарли. Ярим ҳимоячиларимиз ҳам бордек, лекин қани ҳужумчилар? Нега гол уришни эплай олмаяпти бизнинг жамоалар? Мутахассис ва футбол профессорлари қаёққа қараяпти, нима қилаяпти? Қани уларнинг фойдаси? Улар бунинг устида ишламаса, ким ишлайди? Неча йилдан бери давом этиб келаётган ушбу муаммо яна қанчагача бизни қийнайди?» дейди Мираброр Усмонов.

Терма жамоаларнинг ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов терма жамоаларнинг иш режаларини кўриб чиқар экан, мусобақаларга тайёргарлик дастурларини қониқарсиз деб баҳолади. Йил давомида фақат ўқув-машғулот ўтказиши ёзилган бу иш режасида бир хиллик ва конкретлик йўқлиги ЎФФ раҳбарининг эътирозига сабаб бўлди.

«Қаерга қарама, ўқув-машғулот йиғини. Майли, ўқув-машғулот йиғини ҳам керакдир, аммо шулардан бир нечтасининг ўрнига ўртоқлик учрашувлари ўтказса бўлмайдими? Шу кўпроқ фойда бермайдими?», - дейди Мираброр Усмонов.

Федерация Президенти яна 1 ҳафта муддат ичида иш режаларисини қайта кўриб чиқиб, ўртоқлик учрашувларини ўтказиш, рақиблар номини аниқ келтириш бўйича топшириқ берди.

Шу билан бирга Алексей Евстафеев ўз илтимосига биноан (икки терма жамоада ишлаш маъсулияти оғир эканлигини айтиб) 1995-йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Мираброр Усмонов унинг ўрнига номзод танлаш бўйича ҳам Марказга топшириқ берди.

Евстафеев 22-ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоада бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга ёрдам берадиган бўлди.

Ўзбекистон U22 терма жамоасида Осиё чемпионати финал қисмига йўлланмани қўлга киритиш ва кейинчалик Олимпиадага йўл олиш вазифаси юкланди. Вазифани бажариш учун керакли шароитлар яратиб берилиши ҳам алоҳида урғуланди.

Шу билан бирга Темур Алимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоасига ҳам Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси юкланди.

2014 йилда миллий терма жамоа катта мусобақада иштирок этмайди. 2015 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичининг сўнгги турида 5 март куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон-БАА учрашувида араб жамоаси билан алоҳида ҳисоб-китоб борлиги, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўлга киритилган бўлса ҳам БАА билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, терма жамоанинг ҳақиқий кучини намойиш этиш вазифаси юкланганлиги яна бир марта эсга олинди.

ЎФФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:40, 19.02.2014.
Ўқилди: 9122 марта.
Фикрлар: 211 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.