Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЎФФ раҳбари ўзбекистонлик футбол профессорини ОАВдаги «мантиқсиз интервьюси» учун танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ЎФФ Терма жамоалар марказининг айрим мутасаддиларини ОАВдаги «мантиқсиз интервьюлар» учун танқид остига олди. Бу ҳақда ЎФФ раҳбари Мураббийлар кенгашининг 18 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида фикр билдирди, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, Уммонда бўлиб ўтган U-22 Осиё чемпионатидан сўнг, Терма жамоалар маркази мутасаддиларининг ОАВга берган интервьюларини кузатган.

«Нима эмиш, мусобақа январда ўтказилганлиги сабабли терма жамоамиз Уммондаги мусобақада мағлубиятга учрабди. Энди айтингчи, Сиз турнирнинг январда ўтказилишини кеча билдингизми? Январдалигини била туриб, нега етарлича тайёргарлик кўрмадингиз? Эртага Осиё Кубоги январда ўтказилса, яна нималар дейсизлар?», – деди ЎФФ президенти.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг январь ойида Уммонда бўлиб ўтган U-22 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятсиз иштирок этганди. Мусобақадан сўнг «Интерфутбол» газетасига интервью берган терма жамоа техник директори Рустам Акрамов январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслиги, бу ҳақда ОФК вакилларига айтгани ва уларга мусобақаларни апрель ойида ташкил этишни маслаҳат берганини айтиб ўтганди.

«Биз ОФКга бундай нуфуздаги мусобақаларни январь ойида ўтказмаслик бўйича расмий мурожаат билан чиқмоқчимиз», – деганди Рустам Акрамов.

Маълумот учун, Рустам Акрамов футбол профессори мақомига эга. У ўз вақтида ФИФА ва ОФКда фаолият олиб борган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида 1994 йилги Осиё Ўйинларида ғолиб чиққан.

Қайд этиш жоиз, 18 февраль куни бўлиб ўтган Мураббийлар кенгаши мажлиси давоми Мираброр Усмонов ТЖМ фаолиятидан норози эканлигини очиқ маълум қилган. Шунингдек, терма жамоа мураббийларига «шаклланган, кап-катта одам» ҳисобланган футболчиларга дўқ-пўписа ва сўкиб кўрсатма бериб бўлмаслигини айтган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:01, 19.02.2014.
Ўқилди: 6317 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик