Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли Марио Балотелли ҳақида фикр билдирди.
«Балотеллида жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиш учун барча нарса бор. Бу учун у бироз жиддий бўлиши ва барча нарсага эътибор бермаслиги керак. Шундагина унинг таланти юзага чиқади.
Охирги йилларда у керак бўлмаган нарсаларга кўп энергия сарфлади. Буюк чемпионлар бундай қилишмайди. Уларга фақатгина ғалаба керак»,- дейди мураббий.