Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎзМТРК «Спорт» телеканалида Англия, Испания, Италия чемпионатлари трансляцияси йўлга қўйилмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Спорт» телеканали футбол бўйича Англия, Испания, Италия чемпионатлари матчларини трансляция қилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бу ҳақда Daryo.Uz интернет-нашрининг ЎзМТРКдаги манбалари маълум қилишган.

«Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидаги ишончли манбаларимиз берган маълумотга кўра, «Спорт» телеканали яқин орада Англия, Испания, Италия чемпионатлари етакчи клублари учрашувларини тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирмаяпти», – дейилади хабарда.

«Келгуси ҳафтада «Спорт» каналидаги «Овертайм» кўрсатуви янги даврийлик билан эфирга узатилиши кутилмоқда. Ушбу дастур бугунги кунгача ҳафтада бир марта эфирга узатилиб, журналистлар Европа чемпионати натижалари ҳақида якуний шарҳ тайёрлаган бўлса, эндиликда у ҳафтада уч марта — Англия, Испания, Италия чемпионатлари бўйича алоҳида шарҳлар билан эфирга узатилади. Кўрсатув хронометражи аввалгидек 50 дақиқа бўлиб қолади», – дея қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ, «Эрудит Спорт» газетаси «Спорт» телеканалининг келаси ҳафта учун дастуридан Англия, Испания ва Италия чемпионати учрашувлари трансляция ўрин олгани ҳақида хабар берган эди. Айни вақтда, «Спорт» телеканалидаги манбалар ҳақиқатан ҳам Европанинг энг кучли чемпионатлари намойиши режалаштирилаётгани, бироқ бу 90 дақиқалик тўлиқ трансляция бўлмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Спорт» телеканали 2012 йил май ойидан бошлаб, Англия, Испания ва Италия чемпионатлари учрашувларини трансляция қилишни тўхтатган. 2013 йил июлида эса ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси учун ҳуқуқларни сотиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:21, 20.02.2014.
Ўқилди: 9723 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.