«Челси»нинг собиқ бош мураббийи ҳозирда «Наполи»да ишлаётган Рафаэль Бенитес Хуан Матанинг «МЮ»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
«Челси» ҳақида нимадир дея олмайман, лекин Хуан охирги икки йилда жамоанинг энг яхши футболчиси эди. Унинг жамоани тарк этгани ҳақида фикр билдира олмайман. Бу клубнинг қарори бўлган»,- дейди мураббий.