Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ЖЧ-2014да ғолиблик учун даъвогарлик қилувчи терма жамоаларни санаб ўтди.
"Мундиаллар тарихига назар солсак, мусобақа фаворитлари дея Бразилия ва Аргентинани кўрсатиш жоиз, чунки у Жанубий Америкада бўлиб ўтмоқда. Аммо ўйин даражасини ҳисобга олганда, немислар жамоасини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Уларда жуда кучли ўйинчилар таркибда етарлича. Ҳаммасидан ҳам Мюнхеннинг "Бавария" клуби вакиллари эътиборга лойиқ", - дейди ван Гал.