"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс жамоа ҳимоячиси Глен Жонсоннинг трансферга қўйилишига муносабат билдирди.
"Гленнинг жамоада қолишини хоҳлардик. Аминманки, у билан тез орада янги шартнома шартлари борасида гаплашиб кўрамиз. Ҳозир клуб раҳбарларини ҳам ушбу масала ўйлантираётганига шубҳам йўқ. Шахсан ўзим ҳозир фақат футбол ишлари билан бандман", - дейди Рожерс.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2015 йилда якунига етади. Жонсоннинг маоши ҳафтасига 110 минг фунтни ташкил этади ва у клубдаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бири ҳисобланади.
Қайд этиш керак 2015 йил ёзида Брендан Рожерснинг ўз шартномаси ҳам якунланади.