«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес ҳужумчи Уэйн Руни билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.
«Биз барчасини нолдан бошлаймиз. Мен «МЮ»га кўп Уэйн Руниларни таклиф қиламан. Биз жамоага ёрдам бера оладиган футболчиларнигина олиб қоламиз.
«МЮ» жамоада дунёнинг энг яхши футболчилари ўйнашини хоҳлайди ва Уэйн улардан бири. Раҳбарият мени жуда яхши қўллаб-қувватлаяпти. Ишончим комил, ёзда жамоа янада кучаяди»,- дейди мураббий.