"Барселона" клуби Испания чемпионатининг 25-турида сафар ўйинида мағлубиятга учради. "Реал Сосьедад" кубок ўйинидаги мағлубият учун каталонияликлардан муносиб ўч олишди.
Херардо Мартино шогирдлари ўйинни жуда суст бошлашди. Улар тўпни назорат қилишдию, аммо рақиб жамоа дарвозаси олдида хавфни юзага келтира олишмади. Ўйиннинг 32-дақиқасида эса майдон эгалари томонидан киритилган гол ўйинни қизитиб юборди. Каналес бурчак зарбасини ўйинги киритиб, тўпни қайта қабул қилди ва уни дарвозабон майдончаси томон узатди. Элустондо эса дарвозабон ва Пикедан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни яқин масофадан дарвозага йўллайди.
"Барса" эса тезда ҳисобни тенглаштирди. Лионель Месси Альвес билан "девор" ўйнади ва жарима майдончаси чизиғи устида тўпни дарвозанинг бурчагига аниқ йўллади - 1:1.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси "кўк-анорранглилар" учун ўта фожиали бўлди. Тўп "Реал Сосьедад" дарвозаси олдидан таваккалига майдоннинг иккинчи томонига етказилди. Сурутуса тўп учун курашда Пикедан устун келди ва Карлос Вела жарима майдончасига тўп билан кириб бориб, уни жарима майдончасининг нариги қанотида очилган Гризманнга етказди. У эса Вальдес билан юзма-юз ҳолатда дарвозани ишғол қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасидан ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Вальдесдан кўра Сурутуса тезроқ етиб келди ва тўпни дарвозага буриб юборди! 3:1.
Қолган дақиқаларда "Реал Сосьедад" ўта ишончли ўйнади. Ҳаттоки ҳисобдаги фарқни 3тага етказиши ҳам мумкин эди. Варлос Веланинг яқин масофадан берган зарбаси Вальдес қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегиб қайтди.
"Барса" ҳақли равишда ютқазди. Каталонияликлар "Манчестер Сити" билан ўйинда жуда кўп куч йўқотишгани ва бу ўйинга умуман тайёр бўлиб улгуришмагани кўриниб қолди.
"Барса" энди "Реал"дан 3 очко ортда қолмоқда. "Атлетико" эртага ўтказадиган ўйинида ғалаба қозонса, улар ҳам каталонияликлар битта ғалаба масофага ўтиб кетишади. Каталонияликлар энди таъқиб қилувчи ролида бўлишади. Навбатдаги турда эса "Атлетико" - "Реал Мадрид" тўқнашуви...
Испания чемпионати, 25-тур
Реал Сосьедад – Барселона 3:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 32, автогол А.Сонг, 1:1 – 36 Месси, 2:1 – 54 Гризманн, 3:1 – 59 Сурутуса.
Реал Сосьедад – Браво, Сальдуа, М.Гонсалес, И.Мартинес, Хосе Анхель, Элустондо (Пардо, 90), Сурутуса, Бергара, Каналес (Ансотеги, 84), Вела, Гризманн (Хаби Прието, 74).
Барселона – Вальдес, Монтойя (Санчес, 73), Пике, Бартра, Адриано, Бускетс, А.Сонг (Фабрегас, 61), Иньеста, Педро, Месси, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (22), Хосе Анхель (23), Бартра (39), Пике (52), Каналес (69).