Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Дилшод Жўраев: «ОЧЛда ғолиб чиқишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраевнинг жамоасининг Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига тайёргарлигини ҳар доимгидан ҳам яхшироқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ОФК расмий сайти учун берган интервьюсида гапириб ўтди.

Ўзбекистон чемпиони ОЧЛнинг ўтган йилги мавсумида нимчорак финалда Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоаси тўсиғидан ўта олмаганди. Улар мазкур мавсумни Саудия Арабистонининг "Ал-Фотиҳ" жамоаси билан сафарда бошлашади.

Миржалол Қосимов шогирдлари мавсумга таййёгарликни БАА ва Туркияда олиб боришди. Йиғинлар давомида "Спартак" (Москва), "Шахтёр" (Донецк) каби кучли жамоалар билан назорат ўйинлари ўтказилди.

"Ўтган йилги ўйинлар бизни янада кучлироқ бўлишга ундади ва 2014 йилги мавсумга янада яхшироқ тайёргарлик кўрдик", дейди 22 ёшли Жўраев. "Бурирам"га қарши ўйиндаги мағлубият бизга кўп нарса берди. Ўша ўйинларда бизда гол уриш учун кўп имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Ушбу мавсумда бундай хатони такрорламасликка ҳаракат қиламиз".

"Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси "Бунёдкор" учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мавсумда биз бош совринни қўлга киритишни истаймиз. ОЧЛ соврини ушбу мавсумдаги бизнинг бош мақсадимиз бўлади", дейди "Бунёдкор" футболчиси.

Тошкентнинг "Бунёдкор" икки марта (2008, 2012) ОЧЛ ярим финалигача етиб борган. Ўшанда "қалдирғочлар" Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" ва Кореянинг "Ульсан" жамоларига имкониятни бой берган. Бу сафар эса Қосимов жамоаси 2 йиллик танаффусдан кейин Ғарб минтақасига қайтди. Уларнинг бу галги юриши Саудиянинг Ал-Ҳаса шаҳридаги Абдуллоҳ бин Жалавий стадионидаги ўйин билан бошланади. "Ал-Фотиҳ" ОЧЛ дебютанти ҳисобланади. Шунингдек, "В" гуруҳида Қатарнинг "Ал-Жайиш" ва Эроннинг "Фулад" жамоалари ўрин олишган.

"Шарқ минтақаси жамоалари анча кучли, айниқса япон клублари. Шу боис Ғарбда иштирок этиш биз учун қизиқарли бўлади. Бу яна бир ўзига хос тажриба бўлади", дейди Ўзбекистон ёшлар (U22) терма жамоаси билан Уммонда ўтказилган қитъа чемпионатида иштирок этган футболчи.

"Саудия Арабистони жамоалари ҳамиша кучли бўлиб келишган. Уларнинг таркибида яхши савиядаги легионерлар бор. Саудия иқлими биз учун ноқулай ҳисобланади. Шунинг учун сафар баҳси бирмунча қийин ўтиши мумкин. Шунингдек, Эрон клуби ва Эрон чемпионати кучли эканини яхши биламиз".

"Шунга қарамай, Чемпионлар лигаси баҳсига ким яхшироқ тайёр бўлса, ким кучли бўлса, ўша ғалаба қозонишини таъкидлаб ўтмоқчиман. Таркибда кучли ўйинчилар борлиги катта аҳамиятга эга эмас, ҳаммаси тайёргарликка боғлиқ", дейди Дилшод Жўраев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:31, 23.02.2014.
Ўқилди: 3799 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик