Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Евро-2016 саралашига қуръа ташлаш маросимидан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Тарих шуни кўрсатадики, биз гуруҳимиздаги рақибларни кўп мағлуб этганмиз. Шундай экан ишонинг, биз Европа чемпионатига борамиз»,- дейди мураббий.
Голландия Францияга бориш учун А гуруҳида Чехия, Туркия, Латвия, Исландия ва Қозоғистон терма жамоалари билан баҳслашади.