Туркияга келганимизга ҳам ўн кун бўлди. Бугун ўйин борлиги боис машғулот ўтказилмади. Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 16:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00)да Латвиянинг амалдаги чемпиони “Вентсплис”га қарши ўйин бўлиб ўтди. Уравшувда латвияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйин ҳақида икки оғиз
Очиғини тан олиш лозим, бугун “Нефтчи” мағлубиятга лойиқ эмасди. Жамоамиз бутун ўйин давомида катта устунликка эга бўлди. Айниқса, иккинчи таймда рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келди. Ҳатто бир сафар тўп дарвоза тусинига ҳам тегди. Умуман олганда, жамоа ўйин тобора шаклланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Янги футболчиларнинг бири бирини тушуниб кетиши учун яна бироз вақт керак. Шунинг учун мағлубиятлардан фожеа ясашга шошилмаслик лозим.
Назорат учрашуви
“Вентсплис” – “Нефтчи” 1:0
“Нефтчи”: Сардор Қобулжонов, Александр Клецков, Жаҳонгир Меҳмонов, Сардор Раҳмонов, Дилёр Эрматов, Максимилиан Фомин, Абдуллох Олимов, Маъруф Муродов, Игорь Петкович, Александру Оника, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Левани Квазава, Отабек Исроилов.
Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан ўйинаймиз.
Жамоамиз режасига бироз ўзгартириш киритилди. Эртага Мурод Исмоилов шогирдлари Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига (U-19) қарши майдонга тушади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 11:00 (Тошкент вақти билан соат 14:00)да бошлаиши режалаштирилган.