«Боруссия Д» бош мураббийи Юрген Клопп ўтган йилнинг энг яхши футболчиси учун Лионель Мессига овоз берганини таъкидлади.
«Месси, Роналду ва Рибериларни ажойиб футболчилар деб биламан. Тан оламан мен Мессига овоз бердим. У айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси ва буни исботлаб бўлди. Мессини жамоага олиб келишни орзу қиламан.
Жамоамга келсам, мен қаҳрамон бўлишдан кўра меҳнатсевар бўлишни авзал кўраман. Футболчиларимга ҳам шуни уқтираман. Ҳа, мен жуда тартибли инсонман, лекин машғулотлардан ташқарида футболчилар билан исталган мавзуда гаплашишим мумкин»,- дейди мураббий.