«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Галатасарой»га қарши ўйин олдидан рақиб жамоа мураббийи Роберто Манчинининг айтган гапларига изоҳ билдирди. Хабарингиз бор, Манчини Моуриньонинг у қурган «Интер» билан чемпионлар лигасида ғалаба қозонганини таъкидлаганди.
«Зўрку! Ўша финалда ўйнаган 11 футболчидан олтитаси билан Манчини ишламаган. Демак бешта футболчи қолди. Шундай экан у менга мини-футбол жамоасини қилдирган. Бошқа ҳеч нима дея олмайман»,- дейди мураббий.