Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Чемпионлар лигаси. «Галатасарой» ва «Челси» муросага келишди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Галатасарой» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

«Челси»га гол уриш учун кўп вақт керак бўлмади. Эден Азар майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдони яқинига келиб тўпни Аспиликуетага ташлаб берди. Аспи эса битта ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвоза яқинидаги Торресга узатди. Элниньо ҳимоячи ва дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимда асосан майдон эгалари тўпни назорат қилишди, лекин инглизларнинг ҳужумлари хавфлироқ бўлди. Жамоалар 1:0 ҳисоби билан танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимни «Галатасарой» анча фаол бошлади. Вазиятлардан бирида Снейдер тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва ҳимоячилар нигоҳидан четда қолган Шеджу ҳисобни тенгаштирди. Жамоалар ўйин охирида нимагадир гол уриш учун курашишмади. Балки натижа улар учун қулайдир. Нима бўлганда ҳам ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Галатасарoй – Челси 1:1
Голлар:
Торрес (9), Шеджу (65).
Галатасарoй: Муслера, Эбуэ, Шеджу, Балта (Кайя, 46), Алекс Теллес, Мело, Инан, Хайрович (Куртулуш, 31), Снейдер, Б. Йылмаз, Дрогба (Булут, 80).
Челси: Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Рамирес, Лэмпард, Виллиан, Э. Азар (Оскар, 90), Торрес (Это′О, 68), Шюррле (Оби Микел, 66).
Огоҳлантиришлар: Терри (42), Шюррле (57), Инан (57), Рамирес (58), Чех (61).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:39, 27.02.2014.
Ўқилди: 4886 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик