"Галатасарой" бош мураббийи Роберто Манчини Ечропа чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасида "Челси"га қарши дастлабки ўйинидан кейин жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини чамалади.
"Англиядаги ўйин жудаям қийин ўтади, аммо бизнинг футболчилар нималарга қодир эканини исботлашди. Айниқса, танаффусдан кейин бу нарса иккинчи бўлимда сезилди.
Премьер-лига — жаҳондаги энг кучли лигалардан бири, "Челси" эса дунёдаги энг кучли клублардан бири. Лекин дастлабки ўйин бошлангунгача бўлган вақт билан таққослаганда, бизнинг имкониятларимиз ошди. Энди мен чорак финалга чиқиш имкониятимизни 40 фоизга баҳолайман.
Бизда фантастик ишқибозлар бор! Уларнинг кучи эвазига биз ўйинларда ғалаба қозоняпмиз. Буни бир сўз билан ифодалаш қийин", дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Манчини "Челси" жаомасини 80 фоизга фаворит деб атаганди.
Жавоб ўйини 18 март куни бўлиб ўтади.