Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Муҳаммадқодир Абдуллаев: «Мигел Котто билан жангни унутмайман»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бир неча кун аввал Фарғона вилоятининг “Рухсор” телеканали ижодкорлари Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице президенти, Сидней олимпиадаси совриндори Муҳаммадқодир Абдуллаевни жонли эфирдаги суҳбатга таклиф қилишди. Қуйида мана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин. 

- Муҳаммадқодир ака, аввало “Рухсор” телеканалига хуш келибсиз. Ташрифингиз учун сизга рахмат. Мана сиз бугунги кунда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бормоқдасиз. Келинг дастлаб мана шу касбий фаолиятингиз ҳақда суҳбат қурсак.
- Мустақиллик шарофати билан йиллар давомида кўплаб хорижий юртларни кўришга муваффақ бўлдим. 2013-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб профессионал бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинландим. Федерациянинг ташкилий ишлари бўйича гапирадиган бўлсам, яхши биласиз 8 февраль куни Тошкентда катта профессионал бокс кечасини ташкил қилдик. Унда фарғоналик Шерзод Ҳусанов фаолиятидаги энг яхши жангларидан бирини ўтказди. Ўйлайманки, бокс кечаси бутун Ўзбекистонга маъқул бўлди. Бу бошланиши. Хали бунданда яхшироқ кечаларни ўтказишни режа қилганмиз. Шунингдек ўзбек профессионал бокси жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга. 

- Юртимизда яна қачон мана шундай профессионал бокс кечалари ташкил қилинади ?
- 8  февраль  куни бўлиб ўтган жанглардан бир кун олдин журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида ўзим ҳам иштирок этдим. Ана шунда менга шунга ўхшаш савол билан мурожаат қилишганди. Биласизми, хозир биз яқин вақтлар ичида бешта-олтида йирик бокс кечаларини ўтказишни мақсад қилганмиз.

- Муҳаммадқодир ака, ана энди суҳбатимизни спортдаги ўтган фаолиятингиз ҳақда давом эттирсак.  Бокс  оламига кириб келишингизнинг энг асосий сабаб нимада бўлган ?
-Боксни танлашимнинг энг асосий сабаби дадамнинг ўзлари жуда ҳам боксга қизиқганлар. 1974-йили Ўзбекистондан биринчи жаҳон чемпиони чиққанда, дадам мен ҳам ўғлимни боксчи қиламан деб ният қилгандилар. Лекин ўша даврларда дадам заводда, оддий шофёр бўлиб ишлаганлар. Одамлар отамнинг ушбу ниятини эшитиб кулишган. Мана Ҳудога шукур, дадамнинг орзуларини амалга оширдим. Хаваскор боксда қандай ютуқ бўлмасин барчасини қўлга киритдим ва албатта мана шу муваффақиятларим замирида истиқлолнинг ўрни ҳам катта. Ўйлайманки, ватан олдидаги бурчимни кичик бўлсада адо этдим. Шунинг учун, хар бир йигит ўз оиласи ва ватани учун хатто жонини фидо қилса арзийди. 

- Оилангиз ҳақда?
- 6 нафар фарзандим бор. Тўрт қиз, икки ўғлим. Мана хозирги кунда катта ўғлим Абдуҳолид бокс билан билан шуғуланишни бошлади. Бир неча йиллардан кейин янги Абдулаев олимпиада чемпиони бўлади деган умидаман. Кичик ўғлим яқинда тўрт ёшни қарши олади. У ҳам секин аста акасининг изидан кетади.  

-Фаолиятингиздаги энг эсда қоларли жанг қайси бўлган?
- Бу баҳс 2005-йили ўтказилган. Мигель Коттога қарши жанг. Бу боксчи бугунги кунда дунёнинг энг кучли спортчиларидан бири ҳисобланади. Хуллас, ана шу жанг бўлишидан аввал Андижон шаҳрида кутилмаган, мудҳиш воқеалар содир бўлди. Мен ўша пайтда АҚШда эдим. Келишнинг имкони йўқ. Котто билан жанг бор эди. Тўғриси ана шу лаҳзада жуда ҳам ҳафа бўлиб, йиғлаганман. Бу эса бўлажак жангда менга ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. 

-Демак бу мудҳиш хабар сизга қаттиқ таъсир қилган ?
- Ха албатта. Ана шу оғир дамда халқимнинг, юртбошимизнинг ёнларида тура олмаганимдан афсусланганман. Шундан кейин бўлажак жангда ғалаба қозониб, олтин белбоғни Ўзбекистонга олиб келиб сал бўлса ҳам халқимизнинг руҳиятини кўтараман деб ният қилгандим. Тўғрисини айтишим керак, Коттони биринчи раунда мағлуб қиламан деб ринга чиққандим. Афсуски, 9 рундда жароҳат олиб баҳсни бой берганман. Хозиргача  ушбу жангни унутмаганман. 

-Коттонинг фаолиятини кузатиб турасизми ?
- Ха кузатиб тураман. Лекин охирага қадар жангларини томоша қилмайман. Нима бўлган тақдир ҳам у менга рақиб бўлган(кулади). 

-Собиқ рақибларингиз билан таниш бўлиб қолган вазиятлар ҳам бўлганми?
- Ха албатта бўлиб туради. Масалан, ақшлик Рикардо Вильямс билан олимпиаданинг финалида тўқнаш келиб ғалаба қозонганман. Шу орада мен беш йил АҚШда истиқомат қилдим.  Вильямс билан эса мусобақаларда кўришиб қолрадик. У мен билан жуда ҳам илиқ муносабатда бўларди. Учрашганимизда, олимпиадада ўтказган жангларимизни эслаб турамиз. Бемалол айта оламан, биз бир-биримизни хеч қачон унутмасак керек. Ахир, Спорт - тинчлик элчиси...

“Рухсор” ТРК спорт мухбири Ҳожиакбар Жабборов суҳбатда бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:05, 01.03.2014.
Ўқилди: 6942 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.