«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозиргача ишлаган жамоалари билан агар улар қишки даврада биринчи ўринни эгаллашса, бош совринни қўлдан бой беришмаган.
Етти марта Моуриньонинг жамоалари мамлакат чемпионатининг биринчи даврасини пешқадам бўлиб якунлашган ва ҳар сафар жамоалар чемпион бўлишган. Бу натижаларга мураббий 2003 ва 2004 йилларда «Порту» билан, 2005 ва 2006 йилларда «Челси» билан, 2009 ҳамда 2010 йилларда «Интер» билан ва ниҳоят 2012 йилда «Реал» билан эришган.
Хабарингиз бор, «Челси» Англия чемпионатининг ортда қолган 27-туридан кейин биринчи ўринни эгаллаб турибди.