"Бавария" яримҳимоячиси Арьен Роббен кеча йирик ҳисоб билан якунланган "Шальке"га қарши ўйиндан сўнг (5:1) таассуротлари билан ўртоқлашди. Хабарингиз бор, у кеча хет-трикка эришганди.
"Бутун жамоа мақтовга сазовор. Бугун роҳат билан, зўр ихлос билан тўп сурдик.
Бу менинг "Бавария"даги фаолиятим давомида энг яхши биринчи бўлимлардан бири бўлди. Тезлик ва тажовузкорлик жуда юқори суръатда бўлди. "Шальке" ўйинчилари ҳатто ўйинга киришиб ҳам кета олишмади. Биз эса мана шундай руҳда давом этишимиз керак, зеро олдинда жуда муҳим ўйинлар кутмоқда", - дейди Роббен.