Осиё кубоги саралаш босқичи ниҳоясига етди ва Австралия майдонларида ўтадиган мусобақанинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.
"А" гуруҳи
Кутилганидек, бу гуруҳдан Уммон ва Иордания терма жамоалари ОК-2015 йўлланмасини қўлга киритишди. Бу жамоалар муддатидан аввал ўз мақсадларига эришишганди. Сурия терма жамоасида эса 3-ўринни эгаллаш орқали Австралияга бориш имкони бор эди. Аммо улар сўнгги турда Иорданияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишмади.
Уммон - Сингапур - 3:1
Иордания - Сурия - 2:1
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Уммон | 6 | 4 | 2 | 0 | 7-1 | 14 |
2 | Иордания | 6 | 3 | 3 | 0 | 10-3 | 12 |
3 | Сурия | 6 | 1 | 1 | 4 | 7-7 | 4 |
4 | Сингапур | 6 | 1 | 0 | 5 | 4-17 | 3 |
"В" гуруҳи
Бу гуруҳда Эрон ва Кувайт муддатидан аввал йўлланма тақдирини ҳал қилиб бўлишганди. Учинчи ўринни эгаллаш учун кураш олиб борган Ливан эса аламли тарзда ОК-2015да иштирок эта олмайдиган бўлди. Ливанликлар Австралия-2015га бориши учун Хитой Ироқ майдонида ютқазиши, Ливаннинг ўзи эса сафарда Таиланднинг иложи борича йирикроқ ҳисобда мағлуб этиши шарт эди. Ҳар иккала ҳодича рўй берди, аммо ғарбликларга битта гол етмай қолди. Бу ўйинлар бир вақтда бошлашини талаб қилиб, ОФК тўғри йўл тутди. Учрашувларнинг 63-дақиқаси ўтиб бораётганида тарози палласи Ливан томонида эди. Ўша дақиқада ливанликлар 5:1 ҳисобида (тўплар нисбати - 12-13) енгаётган, Хитой эса 0-3 ҳисобида (4-6) ютқазаётан эди. Аммо ўйин тугашига 14-дақиқа қолганидан барчаси ўзгариб кетди. Аввалига Хитой пенальтидан гол урди. Ҳаттоки бу ҳам Ливанни Осиё чемпионатига олиб чиқарди, бироқ жамоанинг ўзи Таиланддан битта гол ўтказиб юборди. Натижада Австралияга Хитой йўл оладиган бўлди. Шу пайтгача Ливан атиги бир марта ОЧда қатнашган, у ҳам бўлса 2000 йили ўз майдонида бўлиб ўтган мусобақада.
Эрон - Кувайт - 3:2
Таиланд - Ливан - 2:5
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Эрон | 6 | 5 | 1 | 0 | 18-5 | 16 |
2 | Кувайт | 6 | 2 | 3 | 1 | 10-7 | 9 |
3 | Ливан | 6 | 2 | 2 | 2 | 12-14 | 8 |
4 | Таиланд | 6 | 0 | 0 | 6 | 7-21 | 0 |
"С" гуруҳи
Гуруҳда Саудия Арабистони терма жамоаси муддатидан аввал йўлланма тақдирини ҳал қилганди. Улар сўнгги турда Индонезияни мағлуб этиб, саралаш босқичида 16 очко тўплаган 3та жамоанинг бири бўлишди. Ҳаким Шокир бошчилигидаги Ироқ терма жамоаси эса Хитойни мағлуб этганидан кейин 9 очко билан "кенгурулар" юртига йўл оладиган бўлди.
Ироқ - Хитой - 3:1
Саудия Арабистони - Индонезия - 1:0
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Саудия Арабистони | 6 | 5 | 1 | 0 | 9-3 | 16 |
2 | Ироқ | 6 | 3 | 0 | 3 | 7-6 | 9 |
3 | Хитой | 6 | 2 | 2 | 2 | 5-6 | 8 |
4 | Индонезия | 6 | 0 | 1 | 5 | 2-8 | 1 |
"D" гуруҳи
Йўлланма масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлган Баҳрайн ва Қатар сўнгги турда ўзаро Доҳада баҳс олиб боришди ва ўйинда ҳисоб очлмади. Бу гуруҳда Малайзия ҳам 3-ўрин билан ОКга чиқишдан умидвор эди. Улар ўз ишларини бажаришди — Яманни мағлуб этишди, аммо Хитой уларнинг сўнгги умидини ҳам сўндирди.
Яман - Малайзия - 1:2
Қатар - Баҳрайн - 0:0
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | Баҳрайн | 6 | 4 | 2 | 0 | 7-1 | 14 |
2 | Қатар | 6 | 4 | 1 | 1 | 13-2 | 13 |
3 | Малайзия | 6 | 2 | 1 | 3 | 5-7 | 7 |
4 | Яман | 6 | 0 | 0 | 6 | 3-18 | 0 |
"Е" гуруҳи
БАА гуруҳни 100 фоизли натижа билан якунлаш орзусини амалга ошира олмади. Бунга Игорь Сергеев томонидан киритилган гол халал берди. Вьетнам эса кутилмаганда Гонконгни мағлуб этди (3:1) ва гуруҳдаги дастлабки очколарига эга бўлди. Ваҳоланки, сўнгги тур олдидан Гонконг ҳам 3-ўрин Австралия-2015га бориш учун назарий имкониятга эга эди.
Ўзбекистон - БАА - 1:1
Вьетнам - Гонгконг - 3:1
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | БАА | 6 | 5 | 1 | 0 | 18-3 | 16 |
2 | Ўзбекистон | 6 | 3 | 2 | 1 | 10-4 | 11 |
3 | Гонконг | 6 | 1 | 1 | 4 | 2-13 | 4 |
4 | Вьетнам | 6 | 1 | 0 | 5 | 5-15 | 3 |
Осиё кубоги-2015нинг барча иштирокчилари: Австралия, Япония, Жанубий Корея, КХДР, Уммон, Иордания, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Ироқ, Хитой, Баҳрайн, Қатар, БАА, Ўзбекистон. Сўнгги иштирокчи номи май ойида бўлиб ўтадиган ОФК чақирув кубоги орқали аниқланади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26 март куни бўлиб ўтади. Асқар Толибжонов ва Миржалол Қосимов ушбу маросимга ташриф буюришади.