«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйиндан кейин қизил карточка олган ва жавоб ўйинида мухлислар қаторида ўтиради. Мураббий шу ҳақда фикр билдирди.
«Менимча, учта ўйинга дисквалификация қиладиган даражада иш қилмагандим. Бунинг устига мен кечирим сўраганман. Шунчаки ўша пенальти бўлмаганини айтган эдим. Бўлар иш бўлди»,- дейди мураббий.