Кеча чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бавария» ҳамда «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилгани ва немислар ҳужумчиси Томас Мюллернинг пенальтидан гол ура олмаганидан хабарингиз бор.
Жамоаларнинг Лондондаги учрашувида ҳам ҳар икки жамоа вакиллари биттадан пенальтини кўкка совуришган эди. Буни қарангки, 2011 йилнинг августидан ҳисоблаганда «Бавария» чемпионлар лигасида 5 марта пенальтидан гол ўтказиб юборган. Бу борада ҳеч ким «Бавария»га «тенг кела олмайди».