Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

ЕЧЛ. «ПСЖ» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" дастлабки ўйиндаёқ чорак финал йўлланмаси тақдирини ҳал қилиб қўйгани учун "Байер"га қарши жавоб ўйинида анча хотиржам тўп сурди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Аммо бугунги ўйин натижаси бутунлай бошқача бўлиши ҳам мумкин эди...

Биринчи ўйинда ўз уйида 0:4 ҳисобида ютқазган "Байер", "ПСЖ" майдонида ўтган ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ гол уриб, олдиндаги 90 дақиқа расмиятчиликдан ҳоли бўлишини таъминлагандек бўлди. Аммо парижликлар тезда жавоб қайтариб, ҳаммасини яна ўз ўрнига қайтарди.

Боз устига, ўйиннинг 28-дақиқасида леверкузенликлар сардори Рольфес пенальтини голга айлантира олмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Лавесси ҳисобни 2:1га етказди.

Жавоб баҳсида мағлубиятга учраганига қарамай, "Байер" чиройли ўйнади. Уларнинг комбинациялари чиройли чиқди. Фақат бу кеча улардан омад юз ўгирди. Пенальтидан фойдалана олмаганлари етмагандек, бир нечта қулай вазиятларга кўкка совуришди. Ҳакам "Байер" футболчиси Эмре Жанга иккинчи сариқ карточка кўрсатиб, майдондан четлаштирилганидан кейин эса меҳмонлар эътиборни фақат ҳимояга қаратишга мажбур бўлди. Бугунги ўйини билан "Байер" мағлубиятга ҳақли эмасди.

"ПСЖ" эса Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланмани расман нақд қилди. Бу жамоа ҳар қандай рақиб жиддий муаммо яратиш салоҳиятига эга.

ЕЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини
ПСЖ (Франция) – Байер (Германия) - 2:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 6 Сэм, 1:1 – 13 Маркиньос, 2:1 – 53 Лавесси.
Ноаниқ пенальти: Рольфес (28)
"ПСЖ": Сиригу, Жайе, Маркиньос, Силва, Динь, Кабай, Пасторе, Рабьо, Кавани (З. Камара, 85), Ибрагимович (Менез, 72), Лавесси (Лукас, 62).
"Байер": Лено (Сон Хеунг Мин, 68), Ж. Донати, Волльшайд, Топрак, Гуардадо, Райнартц (Вагенер, 78), Рольфес, Жан, Сэм (Брандт, 67), Дердийўқ, Г. Кастро.
Огоҳлантиришлар: Жайе (27), Дердийўқ (49), Жан (52), Рабьо (79), Вагенер (90).
Четлатиш: Жан (68).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 13.03.2014.
Ўқилди: 4728 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.