Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Марат Бикмаев: «Қозоғистондаги фаолиятимдан асло афсусланмайман»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган, бироқ ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд бўлган Марат Бикмаев Sports.kz сайтига интервью бериб, Қозоғистондаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Марат, биринчи ва асосий савол: "Актобе"ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
— Аввало — жароҳат. Биринчидан, шартномам тугади, иккинчидан, жароҳат. Менинг ҳолатимда Қозоғистоннинг ҳеч бир жамоаси менга шартнома таклиф қилмаган бўларди, боз устига, мен легионерман. Мен эса ҳозирги жамоам "Локомотив"га менга билдирилган ишонч учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман.

— Бир ярим йил давомида сиз Қозоғистон чемпионатининг 21та ўйинида майдонга тушдингиз. Бу фақат жароҳат билан боғлиқ бўлдими?
— Ҳа, умуман олганда, шундай. Актобега келишим муваффақиятли бошланмади. Чемпионат бошида қизил карточка олдим ва 7та ўйинни ўтказиб юбордим. Кейин эса — жароҳат.

— Қизиқ вазият: Сиз "Актобе"нинг еврокубоклардаги муҳим голларини урдингиз, аммо чемпионатда гол уриш сизга насиб қилмади. Бунинг сабаби нимада?
— Умуман олганда, менинг вазифам гол уриш эмас, голли узатмалар бериш, аммо гол уришдан воз кечмаган бўлардим. Чемпионатда омадим келмади. Одатда мавсум бошида мен гол урсам, кейин голларим сони кўп бўлади. Акс ҳолда аксинча бўлади. Биз билан барча жамоалар ёпиқ ўйин кўрсатишди. Қозоғистон чемпионати кўпроқ кучга ва жипслашган ҳимоя асосланган. Шунинг учун вазиятлардан фойдалана олмадим.

— Баъзида футболчилар жамоада ўзларини бегонадек ҳис қилганлари учун бошқа клубга ўтишади. Сизда бундай бўлмадими?
— "Актобе" — "менинг" жамоам. Менга у ерда барча нарса ёқди: ошхонадаги қизларга алоҳида салом айтинг, маъмурларимиз — энг ҳалол ва виждонли ходимлар, йигитлар эса энг аҳил эди. Стадионимизни, шаҳримизни, содиқ мухлисларимизни, "13 сектор" фанатларини унутганим йўқ. Барча яхши ўтди. Ўз умримни у ерда ўтказганимдан заррача афсусланмадим.

— Сиз жамоадан кетдингиз, Темур Кападзе ва Александр Гейнрих қолишди. Уларни соғинасизми?
— Қолиш ёки кетиш — уларнинг ҳуқуқи. Улар жамоада қолиб, тўғри йўл тутишди. Уларни осонликча ҳеч қаерга қўйиб юборишмайди. Улар — юқори савиядаги футболчилар. Биз жамоага чемпион бўлишга ёрдам бера олдик.

— Сиз ҳозирда Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзоси ҳисобланасиз. Жамоа билан неча йиллик шартномага имзо чекдингиз?
— "Локомотив" билан икки йиллик шартнома имзоладим.

— Вадим Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлаганмисиз?
— Вадим Абрамовни ёшлигимдан биламан. Бу инсон ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Ажойиб психолог ва яхши инсон.

— У сизга "Астана"га қисқа вақтга келиб-кетгани борасида ҳеч нарса демадими?
— Мен бу ҳақида ҳеч нарса билмайман. Ҳаттоки қизиқмадим.

— Қозоғистон чемпионатида ўтказган йилларингиз бекор ўтмадими? Улардан қандайдир ҳаётий ва футбол сабоқларини чиқардингизми?
— Мен учун 2013 йил муваффақиятсиз ўтди. Бошқа томонидан мен кўплаб дўстлар ортттирдим ва ҳанузгача улар билан гаплашиб турибман. Бундан кейин ҳам алоқани узмаймиз, деб умид қиламан.

— Умуман олганда, Қозоғистон ва Қозоғистон футболи ҳақида қандай таассуротлар қолди?
— Қозоғистон футболи савияси Европанинг бошқа жамоаларидан асло қолишмайди. Жамоалар еврокубокларда яхши натижаларга эришишмоқда. Тез орада Европанинг барча жамоалари Қозоғистон клублари билан ҳисоблашишларига тўғри келади.

— Кейинчалик Қозоғистон чемпионатига қайтишингиз мумкинми?
— Ҳамма нарса бўлиши мумкин, вақт кўрсатади. Ҳозирча эса барча эътиборимни "Локомотив"га қараттганман.

— Актобелик мухлисларга тилакларингиз.
— "13 сектор" ва мухлислар чемпионат бошланишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Валидол ва корвалолни захира қилиб қўйинг, сабаби чемпионат осон ўтмайди. Олдинда Чемпионлар лигаси саралаш баҳслари кутмоқда. Барчага соғлик ва сабр, сабр, сабр тилайман! Овозни эҳтиёт қилинг. Барчани яхши кўраман, ҳурмат қиламан!

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:07, 13.03.2014.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.