Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Қиличбозлик. Ёш спортчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари

Баҳо:
+ | -

Иорданияда қиличбозлик бўйича кадетлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шпага бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда кумуш медал совриндори бўлдилар.

Саралаш мусобақаларида кетма-кет ғалабага эришган ҳамюртларимиз, ярим финал баҳсида Япония терма жамоасидан 45:43 ҳисобида устун келдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Александр Равнягин бошчилигидаги кадетларимиз финалга қадар кечган баҳсларда муваффақиятга эришиб, Ўзбекистон қиличбозлик мактаби қай даражада тараққий этиб бораётганлигини амалда яна бир бора исботладилар. 

Мазкур Осиё чемпионатига қизғин хозирлик кўрган ҳамюртларимизни ҳал қилувчи финал мусобақасида Осиё рейтинг жадвалида пешқадамлик қилаётган Хитой терма жамоасигина тўхтатиб қолишга куч топа олди.

Шу тариқа ёш шпагачиларимиз биринчи маротаба Осиё чемпионатида кумуш медал совриндори бўлдилар. Терма жамоамиз муваффақиятига Жавоҳирбек Нурматов, Абдулвосит Насирдинов, Жўрабек Жалилов ва Файзулла Алимовлар муносиб ҳисса қўшдилар.

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Терма жамоамиз устозлари энди рапира бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ҳам шогирдларидан юқори натижаларни қўлга киритишларига умид қилишмоқда.

“Мазкур Осиё чемпионати жорий йилнинг 3-12 апрель кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида кадетлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан терма жамоамиз аъзолари учун ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтамоқда – дейди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Нодира Алимова. Маълумки, ушбу жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли спортчилари аниқланиши билан бирга, шу йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг лицензиялари ҳам ўйналади. Ёш спортчиларимиз Осиё чемпионатидан қайтишгач, қарийиб 10 кун давомида пойтахтимиздаги қиличбозликка ихтисослаштирилган марказда тайёргарлик машғулотларини ўтказишади ва шундан сўнг Болгарияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўл оладилар”.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:25, 13.03.2014.
Ўқилди: 3282 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.