Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

“Насаф” янги ўйинчиларини таништирди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, кеча “Насаф” таркибига келиб қўшилган футболчилар кенг оммага таништирилди. Маросимда “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, ОАВ ходимлари вакиллари, мухлислар иштирок этишди.

Футбол мухлисларининг хабари бор бу йили жамоамиз таркибига уч нафар янги футболчи  - дарвозабон Ўткир Юсупов, ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов ва ҳужумчи Игорь Таран келиб қўшилишди.

-Бу йил жамоамиз таркибида катта ўзгаришларни қилмадик. Фақатгина айрим позицияларда рақобатни кучайтириш учун уч нафар футболчини таркибга жалб этдик, -дея сўз бошлади “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев. – Игорь Таран футбол ишқибозларига яхши таниш.  У қайси жамоада ўйнамасин ўзининг тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келган. Шу боис унинг тажрибаси бизга асқотиши аниқ. 

Акрам Баҳриддинов ўтган мавсум “Навбаҳор” сафида тўп сурган. Бу футболчини биз икки йил олдин ҳам кузатганмиз. Унинг ўйинлари бизда илиқ таассурот қолдирган. Кейинчалик билишимизча, у “Пахтакор”га тегишли футболчи экан. Шу сабаб ўшанда бу масала ёпилган эди. Бу мавсум аввалида у “Насаф”га келиб қўшилди. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, унинг ўзи ҳам “Насаф” сафида тўп тепишга ишитёқи баланд эканлигини айтди.Унинг олдида бир қанча вариантлар бўлсада, Акрам биз билан ишлашга розилигини билдирди. Биз ҳам бундан хурсанд бўлдик. Бу футболчининг маҳоратига мен шубҳа қилмайман. Чунки ўтган йили “Навбаҳор” таркибида жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган.

Ўткир Юсупов ҳақида тўхталадиган бўлсак, у ўтган мавсумда “Машъал” таркибида эди. Бу футболчини ҳам биз кўп вақт мобайнида кузатдик. Қолаверса айни пайтда “Насаф”да фаолият юритаётган дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков “Машъал”да айнан Ўткир билан бирга ишлаган. Ушбу футболчини тавсия қилганида биз уни жамоага қабул қилдик. Бу дарвозабонларимиз орасида рақобатни кучайтиришига хизмат қилиши аниқ.

Шундан сўнг футболчилар жорий мавсумда ўз рақамлари туширилган футболкаларни қабул қилиб олишди. Игорь Таран 19-рақамда ҳаракат қиладиган бўлса, Акрам Баҳриддиновга 7-рақам топширилди. Дарвозабон Ўткир Юсупов эса 30-рақамга эгалик қилди.

Игорь Таран: - Бу йил “Насаф”дан тушган таклифни хурсандчилик билан қабул қилдим. Чунки “Насаф” Ўзбекистондаги барқарор ўйин кўрсатадиган жамоалардан ҳисобланади. Жамоа олдига ҳар доим юксак мақсадларни қўяди. Бундай жамоада тўп тепиш мароқли. Насиб этса, чиройли ўйинлар билан мухлисларни ҳам хурсанд этамиз.

Акрам Баҳриддинов: -“Насаф”га келишимдан мақсад ўзи имкониятларимни кучлироқ жамоада синаб кўриш эди. Бу жамоада ўйнаш, асосий таркибга тушиш осон иш эмас. Чунки “Насаф”  юртимиздаги етакчи жамоалардан бири. Насиб этса, мавсум мобайнида бор куч ва имкониятларимни ишга солиб, жамоанинг янги марраларни забт этишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Ўткир Юсупов: -“Насаф” таркибда мавсумолди машғулотларда қатнашдим. Жамоада муҳит аъло даражада. Дарвозабоннинг асосий мақсади ўз дарвозасидан камроқ гол ўтказиш (кулиб). Мана шу йўлда астойид меҳнат қиламиз. Янги мавсум янги ғалабаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:53, 14.03.2014.
Ўқилди: 5790 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.