«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес жамоанинг Робин ван Перси билан янги шартнома имзолашига ишонмоқда.
«Робиннинг жамоада қолмоқчи экани жуда ёқимли. Уни бу ерда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Унинг шартномаси ҳали анча вақт амал қилади, лекин ишончим комилки, клубдагилар уни узайтириш ҳақида ҳам ўйлашмоқда»,- дейди мураббий.
Ҳужумчининг шартномаси 2016 йилгача амал қилади.