Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Парк Жонг Хван: «Жeпаров — футболчи эмас»

Баҳо:
+1 | -

"Шу пайтгача зўр футболчи деб мақтаб келинганига тушунмайман". Жанубий Корея ОАВлари бош саҳифалари “Сеонгнам” бош мураббийи Парк Жонг Хваннинг Сервер Жепаров ҳақида айтган ана шу гапларини иқтибос қилиб келтирмоқда. Кеча бўлиб ўтган “Сеонгнам” – “Сеул” ўйини олдидан 76 ёшли бош мураббий ўтган мавсумда жамоанинг “юраги” дея аталган ҳамюртимизни жуда кескин танқид остига олди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда жамоа сафарда "Кёнгнам"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ушбу ўйинни таҳлил қиларкан бош мураббий ҳамюртимизни аямай танқид қила бошлади. Сервер Жепаровнинг 2-тур ўйини қайдномасидан ҳам жой ололмаганлиги кўпчиликни ажаблантириб турган бир пайтда Парк Жонг Хван:

"Бразилиялик болакайни асосий таркибга киритдим. Яхши ўйнашига умид қиляпман. У ёш ва қишлоқи бир йигитча. Кўрсатмаларимни аниқ ва тиниқ бажаради. Жамоага қўшилиб кетса у келажакда катта ёрдами тегади", дея фикр билдирди.

У терма жамоамиз сардори ҳақида: "У футболчи эмас. Футболчи бор маҳорати билан жамоавий ўйинни ривожлантириши керак. Марказда ҳаракатланган пайтда рўпарангда рақиб футболчи йўқ бўлсаю тўпни ушлаб, кутишдан не наф?", дея кескин фикр билдирди. Шунингдек, бош мураббий қўшимча қилиб шундай деди: "Иккала қанотлар ҳам чала ўлик ҳолатда. Ҳозирги футболчилар агар захирага ўтириб қолса, "Мен нега захирада ўтиришим керак", деб жаҳл қилишади. Аввалги даврларда ундай эмасди. Захирада ўтирибсанми - жон-жаҳдинг билан ҳаракат қилардинг. Ҳозирги футболчиларга аввалги давр футболчилари каби қаттиқ танбеҳ ҳам беролмайсан, дарров жаҳл қилишади. Кунига икки маҳалдан армия услубида қаттиққўллик билан машғулотлар ўтказяпман. Жисмоний ва руҳий тайёргарлик жуда муҳим".

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:37, 16.03.2014.
Ўқилди: 13328 марта.
Фикрлар: 67 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.