«Милан» бош мураббийи Кларенс Зеедорф «Парма» билан ўйиндан кейин (2:4) мухлислар билан учрашди.
«Биз жамоани севадиган мухлисларнинг фикрини инобатга оламиз. Улар клуб учун яхши гапларни айтишади. Улар «Милан»га ёмонликни хоҳлашмайди. Улар икки йил чидашди ва мана энди ёрилишди.
«Ботафого»дан кетганимда ҳам шундай учрашув бўлганди, лекин у ерда ҳаяжонлироқ бўлган. «Милан» мухлислари билан учрашувда ўзим учун кўп нарса олдим. Баъзан уларнинг гапига қулоқ солишимиз керак»,- дейди мураббий.