«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа президенти Ули Хенеснинг қамалгани ҳақида фикр билдирди.
«Хенес қайтгунча жамоада ишлайман. «Бавария»нинг ривожланиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. У қайтганда жамоада бўлишни орзу қиламан. Бу ерда ҳеч нарса Улисиз бўлмас эди»,- дейди мураббий.