"Челси" футболчиси Эден Азар ЕЧЛ чорак финалида қайси жамоага қарши ўйнашни истаётганини айтиб ўтди.
«Мен ёш футболчиман. Ўзимни энг кучли рақибларга қарши ўйинларда синаб кўришни истардим. Шунинг боис Роналду ёки Мессига қарши ўйнаш учун "Реал" ёки "Барселона" билан тўқнаш келишимизни истардим. Уларнинг даражасига чиқишни истайман. Шу сабабли бундайин маҳорат эгалари билан беллашиш мен учун икки карра қизиқарли", дейди бельгиялик футболчи.