«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ўзининг Жозе Моуриню ва Хосеп Гвардиолага нисбатан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.
«Менга Моуриньо ёқади, боиси у ғалаба қозониш учун ўйнайди. Гвардиола? Мен ўтган йилги «Бавария»ни кўпроқ яхши кўрардим, бу «Бавария» эса шунчаки ёқади. Менга кўпроқ вертикал ва интенсив футбол ёқади.
Арагонес? Айнан у туфайли биз барча нарсани охиригаача бажариш кераклигини ўргандик — ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба», – дейди Симеоне.













