"МЮ" ҳужумчиси Уэйн Руни ЕЧЛнинг чорак финал учун қурьа маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"ЕЧЛда испанларнинг учта клуби кураш олиб бормоқда ва уларнинг ҳар қайсиси жуда кучли жамоалардир. Лекин менимча, мавсумда энг яхши ўйинни "Челси" намойиш этмоқда. Ҳа, яқинда улар "Астон Вилла"га ютқазишди, бироқ жамоа жуда сифатли ўйин кўрсатаётганини таъкидлаш керак.
"Бавария" ва "ПСЖ" жамоалари ҳам кучли бўлиб кўринмоқда. Умуман, бизга рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоаларнинг барчаси юқори потенциалга эга бўлганлардир", - деди Руни.