Европа лигаси чорак финалида "Базель"га қарши ўйин олдидан "Валенсия"нинг икки футболчиси - дарвозабон Диего Алвеса ва ҳимоячи Виктор Руис жароҳат олишди.
Бразилия термаси дарвозабони бўлган 28 ёшли Диего Алвес "Вильярреал" билан кечган ўйинда (2:1) мушакларини жароҳатлаб олди. Унинг тикланиши учун беш ҳафта керак бўлади.
Худди шу ўйинда, худди шундай жароҳат билан худди шундай муддатга марказий ҳимоячи Руис ҳам сафдан чиққан.













