"Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов "Футбол на Куличках" сайти томонидан Россия Премьер-лигаси 22-турининг рамзий терма жамоасига киритилди. Табиийки, ҳамюртимиз бу сафар ҳам терма жамоанинг чап қанот ҳимоясидан ўрин олди.
"Чап қанот ҳимоячиси: Виталий Денисов («Локомотив»). Ольга Смородская ("Локомотив" президенти) кулгили сумма — 1 миллион долларга Андрей Ешенкони Махачқалъага сотиб, унинг ўрнига Денисовни олганида, кўпчилик унинг устидан кулганди. Ҳозирги кунга келиб эса ўзбекистонлик ҳимоячи Премьер-лигадаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бирига айланди, агар энг яхшиси бўлмаса. Боз устига, у Ешенкодан ёш. «Урал»га қарши ўйинда Виталий яна бир марта жон-жаҳди билан меҳнат қилишини намойиш қилди, ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди. Бу сафар у узоқ масофдан узатма оркали эмас, ён чизиқдан тўп улоқтириб бериш орқали Н'Дойени тўп билан таъминлади. Н'Дойе ураётган голлари учун Денисовга алоҳида раҳмат айтса арзийди", дейилади ФНК хабарида.
Сайт Виталий Денисовни бешинчи марта рамзий терма жамоага киритди.