Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Рафаэль Надаль: “Истоминни тезлик ва аниқ зарбалар эвазига мағлуб этдим”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль Майамидаги “Мастерс” турнирининг учинчи даврасидаги ҳамюртимиз Денис Истомин устидан қозонилган ғалабаси ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Бугун аниқ мақсад ва стратегия остида ўйин ўтказдим. Хатоларга йўл қўймадим. Биринчи тўп узатишларим ҳам кучли ва аниқ чиқди. Кейин ҳаводан келаётган тўпларни ерга туширмасдан қайтардим. Бу ҳам бугунги муваффақиятимга замин яратди. Энг муҳими, аввалги турнирларга нисбатан Майамида яхшироқ ўйин намойиш этяпман”, - дея бугунги ўйинга изоҳ берган испаниялик теннисчи.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Надаль бугун учинчи даврада Денис Истоминни 6:1, 6:0 ҳисобида таслим этганди. Испаниялик теннисчи тўртинчи босқичда италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқади.

Манба: www.olamsport.uz
Киритилди: 23:05, 25.03.2014.
Ўқилди: 4378 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.