Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жаҳон чемпионатида жамоанинг сардори «Тоттенҳэм» посбони Уго Льорис бўлишини таъкидлади.
«Льорис жамоа сардори бўлишга муносиб. У Блан вақтида ҳам сардор эди, менинг жамоамда ҳам шундай бўлади. Бу қарорни ўзгартирмоқчи эмасман.
Балки жамоа дарвозабонининг сардор бўлиши тўғри эмасдир, лекин унда етакчилик хусусияти бор»,- дейди мураббий.