Кириш Регистрация

Парк Жонг Хван: «Жепаров футболчи эмас, деган гапимни нотўғри тушунибсизлар»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Жанубий Корея Кей-лигаси 4-турида ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сурадиган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида “Сувон”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ўйин атрофидаги маълумотларни кенгроқ ўрганган "Footbalist" нашри айрим эътиборга молик воқеаларни ҳикоя қилади. Нашрнинг ёзишича, Сеонгнам бош мураббийи 76 ёшли Парк Жонг Хван Жанубий Корея футболининг отахон мураббийларидан ҳисобланади. У 1980-90 йилларда Жанубий Корея терма жамоасида ҳам фаолият юритган. Унинг машғулот ўтказиш услубини қаттиққўллигига ишора қилиб, "Спарта" услуби дейдиганлар ҳам бор.

26 март куни Сувон билан ўйиндан аввал матбуот анжуманида Парк Жонг Хван шундай деган: "Ҳаммангиз шогирдларимга нималарни уқтирганимга қизиқаяпсизлар. Шунчаки ҳотиржам ўйнанглар деб айтдим".

Шунингдек, бош мураббий сўнгги пайтларда нафақат ОАВ, балки футбол соҳаси мутахассисларини ҳам қизиқтириб келаётган Сервер Жепаров масаласига ҳам тўхталиб ўтган:

"Менинг Жепаров футболчи эмас, деган сўзларимни нотўғри талқин этибсизлар. Бу тушунмовчилик. Футболчи эмас деб ўйлаганимда уни жамоада ушлаб ўтирармидим? Бугунги ўйин захирасига киритармидим? Шунчаки қимматбаҳо футболчилиги туфайли нархига мос тушмайдиган ўйин кўрсатаётганлигини танқид қилгандим, холос".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:23, 28.03.2014.
Ўқилди: 9746 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6331]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5211]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3546]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2637]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2207]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2138]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2132]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2086]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2070]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2014]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.