"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан чемпионлар лигаси чорак финалида "Челси" билан учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Моуриьо кўп гапиради ва шарҳ беради, у шунга ўрганган. У жуда ақлли ва профессионал, уни жуда ҳурмат қиламан. У футболда деярли барча совринларни ютган ажойиб мураббий.
Мен уни яхши биламан, мен "Барселона"да ўйнаган вақтимда у Бобби Робсон штабида бўлган. Моуриньо бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрганлигига аминман", - дейди Блан.