"Райо Вальекано"га қарши ўйиндан кейин "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
"Жамоа ўйинга яхши муносабатда бўлди ва ўзини яхши томондан кўрсатди. Футболчилар мана шундай руҳда ўйнашда давом этишлари лозим. Ҳозир барчамиз учун муҳим палла. Сўнгги натижалар ижобий бўлиши мумкин эди. Шунга қарамай, жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатдамиз. Қолган ўйинларнинг барчасида ютсак, биз камида Қирол кубоги ва Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритамиз. Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаймиз".
Рақиблар ҳақида
"Барселона" ва "Атлетико"нинг ғалабалари бизга қандайдир таъсир кўрсатгандир, аммо биз ўз ўйинимизга эътиборни қаратишимиз керак эди.
Футболчиларга нисбатан хуштакбозлик ҳақида
"Авваллари бизнинг шаънимизга қилинган хуштакбозликни тушунардим. Ўша пайтда бунга муносиб эдик. Ҳозир эса вазият бошқача. Бугун яхши ўйнадик. Криштиануга нисбатан қилинган хуштакбозлик - тушунарсиз. Диего Лопесга бу хуштакбозлик таъсир кўрсатмайди, деган умиддаман".
Ўйиндаги ўзгариш ҳақида
"Ўйинимизни бироз ўзгартирдик. Биз "Барселона" ва "Севилья"га қарши ўйинларда хато қилдик. Бугун эса жамоа яхши ўйнади, айниқса, ҳимояда".
Роналду ва Алонсо ҳақида
"Криштиану тиззасидан кичик лат еди. Ҳаммаси жойида. Жиддий нарса йўқ. Алонсони яхши биламан. Биз ундан серҳаракатлиликни эмас, тўғри позиция танлаш ва ақлли футболни талаб қиламиз. У жуда ақлли".