"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин бошида бироз асабийлашдик. Аммо ҳисоб 0:1лигида ҳам курашни тўхтатмадик. Умуман бу тенг кучли жамоалар ўртасидаги яхши ўйин бўлди. Ўтган ҳафтадаги даҳшат учун жавоб беришни истагандик.
Менга Фламини ёқмоқда. Унинг ўйини марказий чизиғимизни бошқариб турибди", - дейди Венгер.