"Манчестер Сити" бош мурббийи Мануэль Пеллегрини "Арсенал"га қарши кечган ўйин (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз бир ҳафта ичида "МЮ" ва "Арсенал" билан учрашдик. Бу икки ўйинда 4 очко олдик, шунинг учун афсусланишга сабаб йўқ.
Биринчи бўлимда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. 3-4 марта голли вазиятлар содир қилдик. Охирги 15 дақиқада вазиятни бошқардик. Фикримча, бугун ғалабага ҳақлироқ эдик", - дейди Пеллегрини.