Россия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Волга»га қарши ўйинда ЦСКА ҳужумчиси Алан Дзагоевнинг қизил карточка олгани ҳақида хабар берган эдик. Россия футбол федерациясининг ҳакамлар департаменти раҳбари Валентин Ивановнинг хабар беришича, Аланга тўғридан-тўғри қизил карточка олган.
«Дзагоевга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. Аввалига ҳакам уни огоҳлантирди, лекин кейинчалик қарорини ўзгартирди ва қизил карточка кўрсатди. Ўйин бошланмай туриб, ҳакамнинг бундай қарор қабул қилишга ҳаққи бор»,- дейди Иванов.