Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Михайлович «Интер»ни бошқариши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Сампдория» бош мураббийи Синиша Михайлович мавсум якунланганидан кейин, Вальтер Мадзарри истеъфога чиқарилса, «Интер» бош мураббийлигига ўтиши мумкин.

Миланлар мутахассис билан алоқага чиқишган. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатди.

Манбадан келтирилишича, 45 ёшли сурбиялик мутахассиснинг ўзи Генуяда қолишга қарши эмас, аммо «Сампдория» билан янги шартнома тузиш борасида музокаралар ўтказилмади. Михайловичнинг амалдаги шартномаси 2015 йилда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Михайлович 2004-2006 йилларда футболчи сифатида «Интер» шарафини ҳимоя қилган. Роберто Манчини мураббийлик қилган 2006-2008 йилларда эса у мураббийлар штабига киритилган.

Аввалроқ, агар "Интер" еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринни банд этмаса, жамоа бош мураббийи Мадзарри истеъфога чиқарилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 12:24, 02.04.2014.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.