Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелиппе Сколари Неймарнинг «Барселона» сафидаги ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Неймар ҳужумнинг чап қанотида яхшироқ ўйин кўрсатади. Ўнг қанот у учун ноқулай ва бор маҳоратини кўрсата олмайди»,- дейди мураббий.
Хабарингиз бор, Неймар «Атлетико»га қарши ўйинда айнан чап қанот ҳужумида ҳаракат қилган ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган эди.