Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Бунёдкор» ФК Миржалол Қосимовга самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради!

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” футбол клуби ташкил топиши ва ҳозирги даражага етишида Миржалол Қосимовнинг ҳиссаси беқиёс дейилса – муболаға бўлмайди. Жамоа 1-лигага чиққанида аввал ўз маслаҳат ва тавсиялари билан ёрдам берган Қосимов, 2007 йилнинг 6 декабрь куни олий лигада бош мураббий этиб тайинланди. Ўша куни Бухоро вилоятининг “Вобкент” жамоасини қабул қилган “қалдирғочлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонгандилар. Кейинчалик Миржалол Қосимов бошчилигида “Бунёдкор” кўплаб ютуқларга эришди.

Ўзбек футболи фидоийси Миржалол Қосимов нафақат мураббийлик, балки клубни профессионал ташкил этиш борасида ҳам ўз билимлари ва маслаҳатлари билан амалий ёрдам берди. Ёшлар ва фарм-клуб жамоалари, академик гуруҳлар ва футбол мактаблари тузилиши ва фаолият юритишида жонбозлик кўрсатди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Миржалол Қосимовга миллий терма жамоа бошқарувини ишониб топширганида, “Бунёдкор” ФК буни шараф деб билди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади. Шу тариқа мутахассис 2008 йилнинг 24 сентябридан 2010 йилнинг 28 майига қадар ЎФФ терма жамоалар марказида фаолият юритди.

2012 йил 4 июнь куни Миржалол Қосимов яна миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Ўша пайтда “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 босқичига йўл олган ва юртимиз шарафини бу нуфузли мусобақада ишончли ҳимоя қилаётган эди. Буни тўғри тушунган ЎФФ раҳбарияти Қосимовга терма жамоа билан бирга клубда ҳам ишлашига рухсат берди. Бу қарор ўзини оқлади ва ўша мавсумда “қалдирғочлар” ОЧЛ ярим финалигача етиб бордилар.

2014 йилнинг 26 март куни Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Кубоги-2015 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов маросимдан сўнг кўплаб ҳамкасблари билан музокарада бўлишди ва ҳамкорлик доирасида учрашишга келишиб олишди.

ЎФФ терма жамоалар маркази миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2015да муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик режасига эга ва уни амалга ошириш йўлида барча шароитларни яратишга қодир. Ўз навбатида бош мураббий фақат терма жамоада ишлаши ва бутун эътиборини муносиб тайёргарликка қаратиши мақсадга мувофиқ. Шу тариқа Миржалол Қосимов футболимиз мутасаддилари қарорига кўра фақат терма жамоалар марказида фаолият юритади ва бор эътиборини мамлакатимиз бош жамоасига қаратади.

Ўз навбатида “Бунёдкор” ФК Миржалол Қосимовнинг бу қарорини ҳурмат қилади. Клуб ва жамоа юксалишида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унинг масъулиятли ишида омадлар тилайди!

Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор” ФК бош мураббий сифатида қайд этган натижалари ва эришган ютуқлари:

Ў

Ю

Д

М

Т-Ф

О

%

Ўзбекистон олий лигаси

122

88

24

10

248-58

285

77,8

Ўзбекистон кубоги

31

22

6

2

66-5

75

80,6

Ўзбекистон суперкубоги

1

1

0

0

2-1

3

100

Осиё Чемпионлар лигаси

38

14

14

10

48-39

56

49,1

Жами

191

125

44

22

364-103

419

73,1

“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпиони: 2010, 2011, 2013
“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2010, 2012, 2013
“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Ўзбекистон суперкубоги соҳиби: 2014
“Бунёдкор” бош мураббийи сифатида Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси: 2008, 2012

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:39, 04.04.2014.
Ўқилди: 5138 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.