"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ФИФАнинг "Барселона" клубини икки трансфер мавсуми давомида трансферлар амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни маъқуллайди.
"Уларнинг қоидаларга зид иш қилганликлари кўриниб турибди. Қоида оддий: Ота-онаси касбий сабаблар туфайли кўчиб ўтишмаса - 16 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома тузиш мумкин эмас.
Савол туғилади: Шунинг учун ота-оналар яшаш жойларин ўзгартиришлари шартми? Нима бўлганда ҳам 16 ёшга тўлмаган ьолалар ота-онасидан узоқда бўлишлари керак эмас", - дея Венгернинг сўзларини келтиради Sport.es.